Бош саҳифа / Таълим / Ўқитувчи суратига чизгилар

Ўқитувчи суратига чизгилар

Дунёга фақат эзгулик зиё — нур таратиш учун келган инсонларни эл ҳар доим ардоқлаган. Кўрганларида қўлларини кўксига қўйиб салом беришган.

Гап ўқитувчи, мураббий ва тарбиячи ҳақида экан, уларнинг фидойилиги туфайлигина жамиятда шахс шаклланади.

Уларнинг ўз касбига садоқати шу даражада кучлики, ҳаётларининг мазмун-моҳияти у билан уйғунлашиб кетган. Уларни мангу маёққа қиёслаш мумкин. Муаллим ижодкор бўлмаса, берган билими самарасиз бўлади. Шунинг учун муаллим халқдан бир қадам олдинда юрмоғи лозим. Шунинг дек, у таълим-тарбия жараёнида камчилик ва хатога йўл қўймаслиги керак. Унинг биргина хатоси ҳам жамиятга жиддий зарар етказиши мумкин.

Ижодкор — фидойи педагог деганда, кўз олдимга аввало турли безаклардан, дабдабалардан ҳоли кийинган, қўлида ўқув қуроллари солишга мўлжалланган оғиргина сумка. Камсуқум, камтарин, интизомли, вазмин, бироқ, мағрур инсонлар келади. Дунёдаги  энг оғир юк — бу жамият тарбияси учун масъулият юкидир. Шу муқаддас юк уларнинг елкасида бўлгани учун ҳам жуссалари бироз ярашиқли эгилган. Уларнинг ана шу кўринишларининг   ўзиёқ қайси касб эгалари эканлигидан далолат беради. Мен доимо уларни шундай тасаввур қиламан.

Устозлар

Эзгуликка бел боғлагансиз,
Саховатда тенгсиз устозлар.
Шогирдини жонидан севган,
Меҳри гўё денгиз, устозлар.

Жаннатларга эшик очувчи,
Саодатга сарбон устозлар.
Ороми йўқ, тунлари бедор —
Маърифатга нурбон устозлар.

Илм йўлида заҳматлар чеккан,
Ҳаловатдан йироқ устозлар.
Сирли дунё синоатига
Умри мангу сўроқ, устозлар.

Табарруксиз дунёда азиз,
Отамдайин улуғ устозлар.
Мўътабарсиз онамдай мунис,
Қадамлари қутлуғ устозлар.

Изингиздан боряпман бу кун,
Қалбим тўла ғурур устозлар.
Кошки эди, бўлолсам агар,
Сиздек одил, мағрур устозлар.

Зуҳра САҲИЕВА, Термиз туманидаги 22-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE