Ўқитувчи моҳир бўлса…

0
79

Моҳигул Раҳматова бугунги кун талаблари асосида таълимга чуқур ёндашиб,  касбини ардоқлаб келаётган  моҳир педагоглардан бири. У туманимиздаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшларга она тили ва адабиёти фанидан  сабоқ беради.

Ўқитувчи билан  суҳбатлашган киши унинг нечоғлик  билимли, заҳматкаш ва талабчан, шунингдек, жонкуяр устоз эканлигини илғаб олади.

Касб эгасининг фидойиларча меҳнати,  жамоадаги обрў-эътибори ва юксак фазилатлари  уни эл ҳурматига сазовор этди.

М.Раҳматова ҳақида  мактаб раҳбарияти ва жамоадошлари, ота-оналар, шогирдлари, синф ўқувчилари ҳам  доимо ижобий фикрларни айтиб келишган. У  педагогларга хос ижобий фазилатлар эгаси. Устозлик либоси ўзига ярашиб турган, юз-кўзларидан касбига садоқат ва фидойилиги, азиз ўқувчиларига меҳр-муҳаббати уфуриб турган  зукко муаллимани ҳар дарсда ўқувчилари интиқлик билан кутади ва  сабоқларини жон қулоғи билан тинглайдилар. Унинг дарслари ҳамиша замонавий талаблар асосида ташкил қилинади ва янги мавзулар имкон қадар ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига  эришади.

Ўқувчилари ҳар йили фанлар олимпиадаси ва  билимлар синовининг  туман, вилоят бос- қичларида фаол иштирок этиб келади.10-синф ўқувчиси Ҳ.Абдулҳакимова  “Менинг устозим”, “Мен севган  адабий қаҳрамон”, “Конституция — бахтимиз пойдевори”  мавзуларида ўтказилган иншолар кўрик-танловининг вилоят бос- қичида бир неча марта фахрли ўринларни  эгаллаб келган.

Моҳигул аълочи ўқувчилар билан бирга  ўзлаштириши бўш ўқувчиларга ҳам катта эътибор беради ва улар билан алоҳида шуғулланади. Уларни дарсга қизиқтириш, уйга вазифаларни эътибор билан тайёрлаб келиши  ва мавзуларни ўзлаштириб олиш йўлларини излайди . Моҳигул  она тили ва адабиётдек гўзал фанларнинг  мафтункор соҳибаси, билимдони. Шоирларнинг шеър ва ғазалларидаги,  ёзувчилар  асарларидаги  жозибалар, оҳанглар, бадиий нақшлар бир умр ўқитувчини мафтун этиб келди ва  у шунга монанд муаллима бўлишга эришди.

У ҳозир  тренер-ўқитувчи сифатида  йиғилиш ва семинарларда  маърузалар ўқийди ва  ўқув машғулотларни олиб боради.

Зебунисо  БЎРИЕВА, 
Шеробод тумани халқ
таълими бўлими услубчиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг