Ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинган талаба

0
54

Келажак тараққиёти бугунги ёш авлоднинг ақлий тафаккури, билим- тажрибаси ва касбий тайёргарлигига боғлиқ. Ана шундай билимли, тиришқоқ, иқтидорли ёшлардан бири Фарангиз Обидовадир.

Болалигидан рус тили фанига қизиқиб, шаҳримиздаги 2-академик лицейда таҳсил олаётган қаҳрамонимиз академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган  республика фан олимпиадасида иштирок этиб, рус тили ва адабиёти фанидан 3-ўринни эгаллади. Ўз нав батида, Фарангизнинг бу ютуғи унга олий таълим муассасасига имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берди. Ғолибамиз эришган бундай натижа нафақат унинг ўзини, балки  яқинлари,  дўстлари ҳамда устозларини ҳам бирдек хурсанд қилди.

— Фарангиздек ёшларнинг борлиги биз, устозларнинг ютуғимиздир, — дейди устози Комила Тоҳирова. — Унинг рус тилига бўлган қизиқишини мактабда таҳсил олиб юрган кезларидаёқ пайқаганмиз ва у турли танлов ва фан олимпиадаларида иштирок этиб, доимо юқори натижаларга эришарди. Дарсларда доим фаоллиги ва билим олишга бўлган тиришқоқлиги мана бугун ўз самарасини берганини эшитиб, хурсанд бўлдик.

Фарангиз вилоятимиздаги Термиз давлат университетига ўқишга кирмоқчи ва келажакда маҳоратли ўқитувчи бўлиб, рус тилига қизиқувчи ёшларга сабоқ беришни мақсад қилган.

— Рус тили фанига қизиқишим ва тилнинг нозик сир-асрорларини ўрганишимда устозларим Мавжуда Исаметова, Комила Тоҳирова ва Шаҳноза Бердиеваларнинг меҳнати чексиз, — дейди Фарангиз Обидова. — Уларнинг ўгитларисиз ҳеч қандай ютуққа эришмаган бўлар эдим. Фан олимпиадасида жуда кўп билимли ёшлар бор эди. Улар ичида мени ғолиб, деб топишганидан жуда хурсанд бўлдим. Яна изланишда давом этаман. Турли танловлар ва хал- қаро конференцияларда ўз илмий мақолаларим билан иштирок этишни мақсад қилганман. Бугун юртимизда “Ёшлар куни” кенг миқёсда нишонланади. Шу фурсатдан фойдаланиб, ватанимиздаги жамики ёшларни байрам билан қутлайман. Қадрли тенг- дошлар, тилагим кўпроқ билим олинг, китоб мутолаа қилинг, юртбошимиз, давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан оқилона фойдалана билинг! Тил билган эл билади. Чет тилларини чуқур ўрганинг, дунё кўрасиз, муваффақиятларга эришасиз! Ўқиш ва ишларингизда омад ёр бўлсин!

Умида АБДУРАЗОҚОВА,
Термиз шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг