Бош саҳифа / Жамият / Қўғирчоқ театри янги бинода

Қўғирчоқ театри янги бинода

Вилоятимизда маданият масканларини кўпайтириш ва аҳоли кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун маданий тадбирларга кўпроқ жалб этиш мақсадида янги-янги кутубхоналар, маданият ўчоқлари қурилаяпти. Шу йилнинг бошида Термиз шаҳрининг қоқ марказида 700 томошабинга мўлжалланган муҳташам Санъат саройи қурилиб, фойдаланишга топширилгани фикримиз исботидир. Яқин-яқингача М. Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театри фаолият кўрсатган бино “Тўпаланг” МЧЖнинг қўли гул қурувчилари томонидан мукаммал таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этди ва вилоят Қўғирчоқ театри жамоаси ушбу муҳташам бинога кўчиб ўтди. Куни-кеча Қўғирчоқ театрининг янги биносини фойдаланишга топшириш маросимида бу ерда 11,2 миллиард сўмлик реконструкция ишлари қилингани қайд этилди. Айтиш керакки, театрнинг 375 ўринли томоша залида барча шароитлар муҳайё.

 И. АМИРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan