Бош саҳифа / Маданият / Ўқинг, кам бўлмайсиз

Ўқинг, кам бўлмайсиз

Китоб бизга ҳаётни ўргатади. Унинг чиғириқларидан ўтишда, яхши-ёмонни фарқлашда тўғри йўл кўрсатади. Инглиз ёзувчиси У. Теккерей ҳам “Китоб қалбни ёритади, инсонни юксакликка кўтаради ва кучига куч қўшади, энг яхши орзу истакларни уйғотади, ақлни чархлайди ва юракни юмшатади”, деб ҳақ гапни айтган.

Ушбу ақидага амал қилган ҳолда ҳар ойда 2-3 та китобни ўқиб, ўзим учун янги фикрларни, ажойиб таассуротларни оламан. Энг муҳими, ўқиган ҳар бир асаримдан ҳеч бўлмаганда иккита, учта бўлса ҳам янги нарса ўрганаман. Ўртоқларимга гапираётганимда худди асар қаҳрамонларидек дадил гапира бошлаганимни сезаяпман. Баъзан ўзим билмаган ҳолда Миркарим Осимнинг “Тўмарис” асаридаги мардонавор аёл — Тўмарисдек шижоат билан дарсларда мавзуларни гапириб берсам тенгдошларим “Мафтуна сен анча ўзгарибсан, бу сенинг кўп китоб ўқиётганингдан бўлса керак”, дейишади. Бундан руҳланиб янада кўпроқ кутубхонага боришга ва янги асарларни мутолаа қилишга уринаман. Ўзбек ва жаҳон адабиётининг кўплаб нодир асарларини, албатта, ўқиб чиқишим ва келажакда етук инсон бўлишим кераклигини ҳис қила бошладим.

Менда деярли бўш вақт бўлмайди. Дарсларим, тўгаракларимдан вақт топдим дегунча яқин сирдошимга айланган жонажон китобларим билан суҳбатга шошаман. Тенгдошларимнинг телефондаги ўйинларни мақтаб, “бугун акамнинг ёки дадамнинг телефонида қизиқарли ўйинларни ўйнадим, дарс қилишга эса улгурмадим”, деган гаплари қулоғимга чалиниб қолади. Уларга қарата биттагина китоб ўқинг, вақтингизни ўғирлатманг, дегим келади.

Мафтуна ХОЛТЎРАЕВА,
Қумқўрғон тумани 25-умумтаълим мактаби ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan