Бош саҳифа / Жамият / Тўйганда ўзингни тўхтат

Тўйганда ўзингни тўхтат

Ёки янги қарор қабул қилиниши кўплаб юртдошларимиз учун айни муддао бўлди

Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолига ҳар тарафлама енгиллик, шароит яратиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга қаратилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Фуқаролар ўртасида ортиқча дабдаба, исрофгарчиликнинг олдини олиш, шунингдек, жамиятда маҳалла кенгашларининг ролини ва мавқеини ошириш мақсадида “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Бу ҳужжат 2020 йилнинг 1 январидан кучга кириши белгиланган. Энди тўй-ҳашам ўтказувчи шахслар бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органини хабардор қилиши шарт.

Эндиликда тўйларга 250 дан, ош маросимларига 300 дан ортиқ меҳмон таклиф этиш мумкин эмас. Тўй маросимларини кеч соат 23 гача ўтказиш мумкин. Кортеж 3 та машинадан ортиқ бўлмаслиги керак. 2 тадан ортиқ хонанданинг иштирок этиши тақиқланади. Оилавий тадбирларда санъаткорлар, (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатади. 50 кишидан ортиқ тўй тадбирларни ўтказиш учун тўйхона ва тўй эгаси расман шартнома тузишлари лозим бўлади. Қарорга кўра, “келин навкарлари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” ва ҳоказоларни ўтказишга йўл қўйилмайди. Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (“етти”, “пайшанбалик”, “якшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “ҳайит”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга рухсат берилмайди.

Тўй тадбирлари назорати ҳокимликлар, маҳалла кенгашлари, прокуратура, солиқ ва ички ишларга юклатилмоқда. Дарҳақиқат, бу қарор энг муҳим ва якка-ю ягона тўғри хулоса бўлди.

Комил НУРИДДИНОВ,

Ангор туман 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE