Бош саҳифа / Жамият / Тўйдаги дабдабабозлик учун жарима

Тўйдаги дабдабабозлик учун жарима

Тўй кортежлари ва бошқа транспорт воситаларининг гуруҳ бўлиб ҳаракатланишига жарима миқдори белгиланганидан хабарингиз борми?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддасига асосан мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда бу 669.000 сўмни ташкил қилади.

Бу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиладиган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. Айни вақтда бу 1.115.000 сўмни ташкил қилади.

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси 4-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда ушбу ҳолатда транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари 2.223.000 сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиладиган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда бу 4.460.000 сўм этиб белгиланган.

Яхшиси, тўйларда дабдабабозлик қилиб, транспорт воситаларини гуруҳ бўлиб ҳаракатланишига йўл қўйиб, жарима тўлагандан кўра, тўй ва тадбирларни ихчам, чиройли ўтказиб, обрўйингизни ва соғлигингизни сақлаганингиз маъқул.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE