Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Тутларни асрайлик

Тутларни асрайлик

Ҳар йили пилла мавсуми даврида фермерларимиз пилла режасини бажариш учун тут барги излаб бормаган жойи қолмайди.

Ана шундай қисқа муддатли машаққатли, изтиробли кунларни унутиб, пилла режасини бир амаллаб бажарадилар. Аммо, эрта баҳорда тут кўчатлари экишни, қолаверса, ёз-куз ойлари тутларни зарарли  ҳашаротлардан ҳимоя қилишни унутадилар. Айни пайтда йўллар четидаги  тутларнинг аянчли аҳволини кўриб ташвиш чекасан. Наҳотки, зарарли ҳашаротлар еб сарғайтириб ташлаган тутларни ҳар куни ўтувчи раҳбарларимиз кўрмаётган бўлишса. Айниқса, Денов — Олтинсой магистрал автомобиль йўли яъни Хазарбоғ СИУ 1- бўлими билан 2-бўлим оралиғидаги чамаси бир километрлик масофадаги йўл  четидаги тут қаторнинг аҳволини кўриб ачинасан. Тутлар баргини зарарли ҳашаротлар еб,  сарғайтириб ташлаган. Фермерлар, қолаверса тегишли мутахассис раҳбарлар эътиборсизлигини қандай тушуниш мумкин.

Муҳтарам Президентимиз жойларда бўлиб, пиллачиликни ривожлантириш борасидаги фармон ва қарорлар чиқариб, соҳани ривожлантиришга даъват этиб турганда, бу ҳолатни қандай изоҳлаш мумкин? Нима бўлганда ҳам зарарланган тутларга химиявий ишлов бериш зарур, деб ҳисоблаймиз. Чунки  келгуси йил пилла ҳосилига замин яратилсагина, кўзланган мақсадга эришамиз.

Ўрол БЕКМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

СОТИХИДАН БИР ТОННАГАЧА

Уй-жойи, томорқаси бор, тоғни урса толқон қиладиган йигитларнинг оиламни  боқаман, деган баҳона билан  хорижий мамлакатларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan