Бош саҳифа / Маданият / Туркманистонлик санъаткорлар – Термизда

Туркманистонлик санъаткорлар – Термизда

Термиз темир йўл вокзалида Туркманистон маданият ва санъат усталарининг концерт дастури намойиш этилди. Тожикистонда бўлиб ўтадиган Туркманистон маданияти кунлари муносабати билан йўлга чиққан делегацияни Термизда давлат ва жамоат ташкилотлари аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олишди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва Туркманистон Республикаси Маданият вазири Атагелди Шамурадовлар тили, дини, бой маданияти ва санъати бир илдиздан сув ичиб турган бу икки халқнинг нафақат ўтмиши, балки бугуни ва келажаги ҳам бир-бирига туташ эканлигини, икки давлат ўртасида сиёсий, савдо иқтисодий, инвестициявий, маданий соҳалардаги ҳамкорликни янада юксалтиришнинг аҳамияти жуда юқорилигини айтиб ўтишди. Туркманистоннинг анъана ва урф-одатлари, қадриятлари ифода этилган этнографик шаҳарчада тикланган амфитеатрда туркман санъаткорлари ва бадиий жамоалари ўз чиқишларини намойиш қилишди.

— Ўзбекистонда бизни катта тайёргарлик билан кутиб олишди. Тонгда Тожикистон сари йўлга чиққандик. Термизда қардош ўзбек хал қи бизни меҳмондўстлик билан қаршилади. Келажакда бу ерда ҳам шундай маданият кунларини ташкил этишни ният қилиб қўйдик. Бундай тадбирлар халқларимизнинг минг йиллик қон-қардошлик анъаналарини мустаҳкамлаб, янги босқичга олиб чиқади, — дейди Мари вилояти музейи бошлиғи Тўра Навбатов.

Эслатиб ўтамиз, вилоятимизда бугунги кунда 136 мингдан ортиқ туркман миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қилади.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan