Бош саҳифа / Маданият / Туркман анъаналари тикланмоқда

Туркман анъаналари тикланмоқда

Ҳар бир халқнинг ўз қадриятлари, анъаналари ва, шубҳасиз, ўз санъати, адабиёти бўлади. Туркман халқи ҳам қадимдан анъана ва қадриятларини эъзоз-лаб келган миллат сифатида танилган.

Икки қардош ўзбек ва туркман халқларининг урф-одатлари ва санъати қайсидир жиҳатдан бир-бирига жуда уйқаш. Ўзбекистонга кўчиб келганимга 33 йил бўлди. Гарчи Туркманистонда туғилган бўлсам-да, Ўзбекистон диёрига, бу ўлкага меҳр-муҳаббатимни ҳеч нима билан ўлчаб бўлмайди.

Тан олиш керак, халқ оғзаки ижодига нисбатан эътибор бир мунча сусайган эди. Кейинги йилларда мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан Термиз шаҳрида 22-Болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактабининг очилиши нафақат ўзбек бахшичилиги, балки туркман бахшилари учун ҳам бир улкан имтиёз бўлди. Юртимизда яшаб, ижод қилаётган бахшиларнинг ижодига алоҳида эътибор қаратиш, уларни ижод қилишга рағбатлантириш мақсадида амалга оширилган бу тадбирлар ижод аҳли учун кенг имкониятлар эшигини очди.

Бугунги кунда бахшичилик мактабида 5 нафар шогирдимга туркман бахшичилик санъати сирларини ўргатаяпман. Шогирдларим орасидан халқ айдимлари – етук бахшилар етишиб чиқишига ишончим комил.

Бўлиб ўтаётган I Халқаро бахшичилик санъати фестивалида Махтумқули ғазаллари ҳамда “Гўрўғли” достонидан парчалар куйлашни мақсад қилганман. Яратилган шарт-шароитдан унумли фойдаланган ҳолда юртимиз ва хорижлик меҳмонларни, қолаверса, воҳадошларимизни ўз санъатимиз билан хушнуд қиламиз, деб ваъда берамиз.

Жўра САФАРОВ,
Термиз шаҳар 22-Болалар
мусиқа, санъат ва бахшичилик
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мард ўғлонлар хотираси қалбимизда

Жанубий оператив қўмондонлик ҳарбий хизматчилари қўмондонлик бошлиғи, полковник Қодиржон Турсунов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan