Бош саҳифа / Жамият / Туризмга эътибор

Туризмга эътибор

Вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан туризмни ривожлантиришга доир қабул қилинган бир қатор қонунлар ижросини  таҳлил қилиш юзасидан “Мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи: туризмнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг миллий ва халқаро тажрибаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзМТДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ф. Мухаммеджанова, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили  Ж. Газиев ҳамда партия ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар йил давомида туризм тармоғини ривожлантириш бўйича вилоятда амалга  оширилган ишлар, муаммо ва камчиликлар хусусида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида муаммо ва камчиликлар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими юзасидан келгусида қилинадиган мақсад ва вазифалар белгилаб олинди. Давра суҳбати савол-жавоб ҳамда фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

Матлуба НИГМАТУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тандир гўшт сайлию от минишда ким маҳоратли?

15-17 июнь кунлари Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Унда бешта муҳим ташаббус …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan