Туризм ривожи

0
37

воҳа иқтисодиёти ўсишига хизмат қилади

Сир эмас, Сурхон воҳаси ўзининг бетакрор табиати, муқаддас қадамжолари, асрлар оша сақланиб кели-наётган қадриятларию осори атиқалари билан кўпчиликни лол қолдирган замин.

Бу ажойиботлардан баҳраманд бўлиб, маданий ҳордиқ чиқаришни ким истамайди, дейсиз! Демак, ана шундай сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, воҳада туризмни ривожлантириш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги аппарат йиғилишида ана шу масала хусусида сўз юритилди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов олиб борди.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 3 майдаги “Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда туризм зоналарининг ташкил этилаётгани, йил бошидан буён мавжуд 3 нафар тур операторларининг сони 10 нафарга етгани, сайёҳлар оқими ўтган йилгига нисбатан бирозгина кўпайганига қарамай, ички туризмни ривожлантириш ҳамда чет эллик сайёҳларнинг воҳамизга ташрифини уюштириш борасида қилинаётган тарғибот-ташвиқот ишлари суст эканлиги, бу ишларни янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди. Чунки воҳамизда бу борада мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланилмаяпти.

Шунингдек, йиғилиш давомида июль-август ойларида вилоятда 60 га яқин меҳмонхоналар қурилиши, Давлат хизматлари агентлигининг туман бўлимлари биноларини қуриш каби масалалар муҳокама қилинди. Бу бўйича масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг