Бош саҳифа / Жамият / Туризм – иқтисодий баркамоллик омили

Туризм – иқтисодий баркамоллик омили

Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар ташкил этилиб, юртимизга келувчи сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди. Бу соҳани янада ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг 2018 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди. Қисқа давр мобайнида вилоятларда бу соҳада даст- лабки истиқболли ислоҳотлар кенг қулоч ёзди.

Биргина сайёҳларга янада кенг имконият яратиб бериш мақсадида давлатимиз томонида 18 та мамлакат, яъни Арманистон, Беларус, Грузия, Молдова, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия ва Украина давлатлари билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган бўлса, Қирғизистон билан 60 кунгача, Исроил, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия, Япония, Тожикистон фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилди. Жорий йилнинг 10 февралидан дунёнинг 39 та давлати фуқаролари учун ҳужжатлар қабул қилинган кундан ташқари 2 иш куни давомида туристик визани расмийлаштиришнинг енгиллаштирилган тартиби жорий этилди.

Жорий йил 15 июлдан эса Ўзбекистон Республикасидаги халқаро аэропортлар орқали учинчи давлатга авиачиптаси бўлган, яъни транзит қатновни амалга оширмоқчи бўлган 101 та давлат фуқаролари 5 кунгача Ўзбекистонда қолиб, саёҳат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, хорижий сайёҳлар республикамизга кириш визасини электрон тарзда олиш ва кирган вақтда халқаро аэропорт- ларнинг бирида ўз паспортларига кириш визаси стикерларини олиш имконига эга бўлишди.

Бугунги кунда вилоятимизга келаётган хорижлик сайёҳлар воҳамизнинг қадимий ёдгорликлари ва муқаддас қадамжолари билан бирга ўзбекона яшаш тарзимиз, миллий урф-одат ва анъналаримиз билан ҳам яқиндан танишишга қизиқиш билдирмоқдалар. Шу боис, сайёҳлар ташриф буюриши кўзда тутилган 69 та маданий-мерос объектларига алоҳида эътибор қаратганмиз. Сайёҳларнинг катта қисми асосан Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Корея, Япония, Германия, Италия, Франция, Россия, Қозоғистон ҳамда қўшни Тожикистон, Афғонистон давлатларидан ташриф буюрмоқда. Энг қувонарлиси, воҳамизга жорий йил бошидан шу кунга қадар 80 га яқин давлатлардан 13 629 нафар хорижлик, республикамиз ҳудудларидан эса 32 617 нафар маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан меҳмонлар ташрифи 3 ҳисса кўпайганлигини кўрсатади. Туризм хизматлари ҳажми эса 7,3 миллиард сўм ҳамда 545,2 минг АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан миллий валютада 1,6 баравар, хорижий валютада 2,9 баравар ўсиш кузатилди.

Сир эмаски, туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширишимиз зарур бўлган ишларимиз ҳали кўп. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2018-2019 йилларда сиғими 1155 кишига мўлжалланган умумий лойиҳа қиймати 147,0 миллиард сўмга тенг бўлган 29 та меҳмонхона қурилиши белгиланган. Ушбу меҳмонхоналар вилоятнинг сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган Бойсун, Денов, Сариосиё, Шеробод ва Термиз шаҳрида ташкил этилмоқда. Шунингдек, 340 ўринга мўлжалланган 9 та соғ- ломлаштириш ва аҳоли дам олиш масканлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда 2018 йилда ишга туширилиши белгиланган 5 та лойиҳадан 4 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил якунига қадар Бойсун, Олтинсой, Сариосиё, Шеробод туманларида 180 ўринга мўлжалланган 63 та меҳмон уйлари ташкил этилади. Айни пайтда Бойсунда 20 та, Олтинсойда 5 та, Сариосиё туманида 12 та аҳоли хонадонлари меҳмон уйларига айлантирилди.

Бундан ташқари, ҳозирда кичик туризм зоналари ташкил этиладиган худудларнинг бош режасини ишлаб чиқиш, қурилиш ишларини ло- йиҳалаштириш бўйича Туркия Республикасининг «IdeaLIST» шаҳарсозлик, кўчмас мулк инвестицион ҳамкорлик компанияси билан бирга ишлар олиб борилмоқда. Вилоятнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида воҳамизнинг ўзига хос бой моддий ва маданий меросини ҳамда туристик имкониятларини ўзида ифода этувчи турис тик бренди ишлаб чиқилди. Жорий йил Жанубий Корея, Япония, Венгрия, Покистон, Швейцария ва Буюк Британия, Тожикистон, Афғонистон, Австрия ва Таиланд давлатларининг Республикамиздаги элчилари ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг республикамиздаги ваколатхонаси вакилининг вилоятимизга ташрифи чоғида муҳим туристик манзилларга саёҳатлар уюштирилди. Ушбу давлатлар билан вилоятнинг туристик салоҳиятини кенг тар- ғиб қилиш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

2017-2018 йиллар мобайнида хорижий давлатлар билан бир қаторда, дунёнинг 2 та етакчи “BBC” ва “Euronews”, Россиянинг “НТВ” ва “МИР” телеканалларининг тасвирга олиш гуруҳлари томонидан воҳамизнинг табиий ва маданий мерос объектлари ҳақида махсус кўрсатувлар Европа ва МДҲ давлатларига намойиш этилмоқда. Шунингдек, Япония, Хитой ва Таиланд давлатларининг телеканаллари томонидан вилоятнинг буддизм тарихи билан боғлиқ ёдгорликларига бағишланган махсус кўрсатувлар тайёрланди.

Умуман олганда, вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларимиз замирида кўп асрлик бетакрор воҳамизнинг бой тарихи, қадриятларини нафақат дунё мамлакатларига тарғиб қилиш, балки вилоят иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш каби истиқболли мақсад ётади.

Абдисалом ХЎЖАҚУЛОВ,
Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси вилоят ҳудудий
бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Касбим – фахрим

Вилоятдаги мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини шифокорлик касбига йўналтириш бўйича Термиз шаҳридаги “Ёшлар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan