Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Туризм ахборот маркази ишга тушди

Туризм ахборот маркази ишга тушди

Афғонистондан юртимизга меҳмонлар Сурхондарё вилоятининг «Айритом» чегара божхона пости орқали кириб келади. Мазкур чегара-божхона постида туризм ахборот маркази иш бошлади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.  

Туризм ахборот марказида меҳмонларга турли хизматлар кўрсатилади. Ўзбекистондаги барча туристик объектлар, меҳмонхоналар, транспорт қатновлари, овқатланиш шохобчалари ва бошқа хизматлар кўрсатиш тармоқлари ҳақида аниқ маълумотлар берилади.

Ўтган йили мазкур пост орқали 40 мингга яқин юк ва енгил автотранспорт воситаси ҳаракатланиб, божхона назорати ва кўригидан ўтказилган.

Маълумот учун, жорий йилда  Тожикистон чегарасидаги «Сариосиё» божхона-чегара постида ҳам замонавий туризм ахборот маркази барпо этилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилди

Президентнинг 2021 йил 4 июндаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan