Бош саҳифа / Жамият / Тўра Боболов ҳарбийларнинг оила аъзолари даврасида бўлди

Тўра Боболов ҳарбийларнинг оила аъзолари даврасида бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов воҳанинг олис, чекка ҳудудларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашди.

Давлат хавфсизлик хизмати, ДХХ чегара қўшинлари, ИИБ вилоят бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиқлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида Музработ туманидаги ҳарбий қисмда ўтказилган ана шундай тадбирда туну кун сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган Ватанга содиқ, жасур ҳарбийларимизнинг мардонавор хизматлари алоҳида эътироф этилди. Уларнинг ўз бурчини садоқат билан бажаришида оила аъзоларининг ўрни беқиёс экани таъкидланиб, чегарачиларимизнинг машаққатли меҳнатига яқин кўмакчи бўлаётгани учун чуқур миннатдорлик билдирилди. 

Вилоят раҳбари ҳарбий шаҳарчада ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган шароитларни ўрганди. Спорт ва болалар майдончаларини, хонадонларни кўздан кечирди. Ҳарбийларнинг оила аъзолари дошқозонга осган баҳор таоми – сумалак пишириш жараёнини кузатиб, Ватанимизга тинчлик, файзу барака, дастурхонларимизга тўкинлик тилади. Ҳарбийларнинг оила аъзоларини Халқаро хотин-қизлар куни ва баҳор айёми билан табриклаб, қимматбаҳо совғаларини топширди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳарбийларнинг оилаларига кўрсатилаётган эътибор учун давлатимизга чексиз миннатдорлик билдирди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тандир гўшт сайлию от минишда ким маҳоратли?

15-17 июнь кунлари Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Унда бешта муҳим ташаббус …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan