Бош саҳифа / Жамият / Тупроқ сотилмайди

Тупроқ сотилмайди

Бугун ҳар қарич унумдор замин ҳисобда. Бирор жойда қазиш ишлари бошланса, албатта, ер соҳиблари дарров етиб келади. Тоза ва унумдор тупроқ ҳаммага керак. Айтайлик, биров ғишт қуйдиради, бошқаси чуқур бўлиб ётган ҳовлисини тўлдириш учун тоза тупроққа эҳтиёж сезади.

Бошқа биров шўр босган жойга ёки тошлоқзорга тоза тупроқ тўктириб, экин ўстиради. Айрим фермерлар ҳосил бериб турган даланинг бир четидан тадбиркорларга тупроқ сотаётган ҳолатлари онда-сонда бўлсада, учраб турибди.

Масалан, мутахассисларимиз Жарқўрғон туманидаги “Сурхон ТФХБ” ҳудудидаги фермер хўжаликлари та-сарруфидаги далалар ҳолатини назорат қилиб юрганда, “Сурхон Ҳайитмурод” фермер хўжалигига қарашли 877-контурдаги далада автокранлар ёрдамида ер қазилиб, тоза ва унумдор тупроқ юк машиналарига юкланиб, олиб кетилаётгани гувоҳи бўлишди. Сабаби фермер хўжалиги раҳбаридан сўралганда, даланинг шу қисми бошқа жойга нисбатан бирмунча баландлигини, ҳар йил суғориш жараё- нида анча қийинчиликлар туғдираётганини важ қилган. Ҳолбуки, ходимларимиз мутахассисларни бу жойга жалб этганда, ер майдони баланд эмаслиги ойдинлашди. Хулоса шуки, фермер хўжалиги раҳбари номаълум шахсларга даласининг бир четидан тупроқ қазиб олишга ижозат берган. Албатта, текинга бўлмаса керак.

Мутахассислар хулосасига кўра, ернинг уст- ки унумдор қатламидан тупроқ олинса, бу жойда экилган зироатдан кўзланган ҳосилни олиб бўлмайди. Тупроғи олинган ер яна ўз ҳолига қайтгунча анча вақт ўтади, қайта-қайта ўғитлашга тўғри келади. Фермер хўжалигида юз берган салбий ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Г. РАИМОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва
озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан
назорат қилиш инспекцияси марказий аппарат ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan