Бош саҳифа / Спорт / Тўплар шодаси

Тўплар шодаси

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати пролигаси “А” гуруҳида қатнашаётган “Сурхон” клуби аъзоларига ҳар бир турда фақат очколарни кўпайтириб бориш талаби қўйилган.

Игорь Шквирин “Сурхон” футболчилари билан тез тил топишди, шекилли, у мураббийлигида термизликлар “Алпомиш” ўйингоҳида Нукуснинг “Орол” клубини қабул қилишди. Ўтган турда турнир пешқадамларидан бири Андижоннинг “Андижон” жамоаси майдонида тўп суриб, жанговар дурангга эришган термизликлар ўз майдонларидаги беллашувда меҳмонларга нисбатан чиройли ўйин намойиш этишди. Натижада, нукусликлар дарвозасига етти марта тўп киритилди. Ўйинда бундан ҳам кўпроқ гол киритилиши мумкин эди. Фақат термизликларнинг ҳужумчилари белгиланган пенальтиларни аниқ амалга ошира олишмади. Ушбу ютуқдан сўнг “Сурхон” жамоаси турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди.

Иккинчи давранинг сўнгги ўйинини футболчиларимиз Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан меҳмонда ўтказишади.

Меҳрангиз РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE