2021 йилда мамлакатимизда 1387 мегаватт бўлган 9 та янги электр станцияси ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди (https://xs.uz/uzkr/48311).
Жорий йилда хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги асосида 6 та янги электр станциялари қурилиши бошлаб юборилган. Уларнинг умумий қиймати 2 млрд. доллар, умумий қуввати эса 2700 мегаваттни ташкил этади.
Шу йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида турк компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 940 МВт бўлган 4 та янги ИЭС қурилади. Шунингдек, октябрь ойида ҳар бирининг қуввати 100 МВт бўлган 2 та қуёш электр станциясини ишга тушириш режалаштирилмоқда (Самарқанд вилоятида Total Eren (Франция), Навоий вилоятида Masdar (БАА) ўз лойиҳаларини амалга оширмоқда).