Бош саҳифа / Жамият / Туманлардан дараклар

Туманлардан дараклар

МУЗРАБОТ

Туман марказида жойлашган “Тадбир-кор фермер сервис” хусусий корхонаси-да бир неча йилдирки замонавий мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

— Биз мактаб, коллежлар, ошхона-ресторанлар, идора ва офислар учун эллик турдан ортиқ сўнгги русумдаги мебелларни тайёрлаб берамиз, — дейди корхона раҳбари Ҳаёт Зоиров. — Бу ерда шунингдек, дарвоза, панжара ҳамда темир эшикларни ҳам харидорларга етказиб бераяпмиз. Мижозлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

ШЕРОБОД

Тумандаги “Хўжаикон-туз” масъулияти чекланган жамияти 4 хилдаги қадоқланган ва йодланган ош тузи ишлаб чиқариб, мамлакатимиз ички бозорларига етказиб бераяпти.

Айни пайтда йилига 20 минг тонна сифатли туз  ишлаб чиқараётган корхона истеъмолчиларнинг ушбу озиқ маҳсулотига бўлган эҳтиёжини ҳам қондиряпти.

БОЙСУН

“Умид” тумандаги етакчи саноат корхоналаридан бири ҳисобланади.

Кичик корхонада ташкилотлар, муассасалар буюртмалари ва аҳоли эҳтиёжига кўра турли хил сочиқлар, кўрпа-ёстиқ, чойшаб, қурувчилар учун махсус коржома ҳамда ишчи қўлқопи тайёрланмоқда.

Муҳими, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозорда харидорларга манзур бўлмоқда.

ЖАРҚЎРҒОН

Беш йилдирки “Осиё олтин уруғ” корхонаси жамоаси сабзавот ва полиз маҳсулотларининг янги истиқболли навларини Сурхон воҳаси шароитида синовдан ўтказиб келишмоқда.

Жумладан, редисканинг “Лола”, укропнинг “Ором”, сабзининг “Фаровон”, помидорнинг “Ниогранд”, бодрингнинг “Наврўз”, қизил лавлагининг “Детрайт”, бақлажоннинг “Сурхон гўзали”, пиёзнинг “Зеро” каби ўндан ортиқ турлари уруғи деҳқон ва фермер хўжаликларга етказиб берилмоқда.

— Биз тавсия қилаётган барча ўсимликларнинг уруғлари “Ўздавуруғназоратмаркази”нинг мувофиқлик сертификатига эга, — дейди корхона ходими Отабек Мустафоқулов.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE