Бош саҳифа / Сиёсат / Туман кенгаши сессияси

Туман кенгаши сессияси

Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Э. Турдимов, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар иштирок этди. Сессияда маъруза қилган вилоят ҳокими туманда ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги ютуқлар билан бирга, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва самарали ҳал этиш, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш, бандликни таъминлаш, уй-жой, коммунал соҳа, қишлоқ хўжалиги, халқ таълими тизимидаги ишларни бажаришда туман ҳокимлиги томонидан сусткашликка йўл қўйилганлигини айтиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шеробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Абдулҳаким Эшмуратов ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Ўрол Бобоқулов Шеробод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Сессияда депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сарвар ТЎраев

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Экологик партия конференцияси

Термиз шаҳридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон Экологик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan