Бош саҳифа / Сиёсат / Туман Кенгаши сессияси

Туман Кенгаши сессияси

Ангор туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудда ўтказилган ўрганишлар натижаларига бағишланган XXXXII сессияси бўлиб ўтди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан Ангор туманидаги 36 та маҳаллада ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва аҳолини қийнаб келаётган муаммолар изчил ўрганилганда 7441 та ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар аниқланган. Улардан 1527 таси ичимлик суви, 1379 таси газ таъминоти, 1172 таси маҳалла йўлларининг носозлиги, 678 таси электр таъминоти, 247 таси соғ- лиқни сақлаш ва қолганлари банк кредити, банд- лик, мактабгача таълим, кадастр ва бошқа соҳаларга тегишлидир.

Аниқланган муаммоларнинг 1939 таси, яъни 27 фоизи жойида ҳал этилган. Туманда 131 та бўш турган ва қурилиши тугалланмаган бинонинг атиги 16 таси лойиҳалаштирилган, холос. Қолганлари ҳақида ҳали ўйлаб ҳам кўрилмаган.

Мамлакатда барча болаларни боғчага қамраб олиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир пайтда туманнинг “Новшаҳар”, “Чинобод”, “Охунбобоев” номли маҳаллаларида бирорта ҳам мактабгача таълим муассасаси йўқлигини қандай изоҳлаш мумкин? Туманда зовур ва коллекторлар узоқ йиллар тозаланмаганлиги сабабли “Таллимарон”, “Хомкон”, “Каттақум”, “Карвон”, “Деҳ- қонбирлашув”, “Таллашқон”, “Баҳор”, “Илғор”, “Занг-Гиламбоп” ва “Қадимий Ангор” каби маҳаллаларда яшовчи аҳоли уйлари, томорқаси захлаб, жиддий зарар кўрмоқда. 120 километр ички йўллар ўта таъмирталаб, 377 километр қишлоқ йўлигача тош-шағал тўшалмаган, 2 минг симёғоч яроқсиз ҳолга келган. Аҳоли 1286 та маиший газ баллонига муҳтож, бу ҳам етмагандек, газ баллонларини тўлдириб бериш 60-70 кунга чўзилаётгани ачинарли ҳол.

Бундан ташқари, туманда “Тоза ҳудуд” ташкилоти йўқлиги сабабли талай муаммолар тўпланиб қолган. Умумий овқатланиш шахобчалари, нонвойхона, сомсахоналар, озиқ-овқат савдо дўконлари, кушхоналар гигиена-санитария талабларига мутлақо жавоб бермайди. Қабристон ва зиёратгоҳларга борувчи йўллар ночор аҳволда. Бир сўз билан айтганда, секторлар раҳбарлари, туман Кенгаши депутатларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этишда фаоллиги ва ўрни йўқлиги юқоридаги далиллардан кўриниб турибди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири А. Эшмуратов, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Б. Хурсанов, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Э. Эшкелдиев, уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи П. Тангриев, Ангор туман ҳокими Б. Ибатов, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш. Ражабоваларнинг маърузалари тингланиб, танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Туман Кенгаши сессиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А. Киргизбоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Спикер ўринбосари Н. Умаров, Президент Администрацияси масъул ходими Ш. Холмўминовлар иштирок этиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Республика даражасида ҳал этиладиган тумандаги муаммолар обдон ўрганилиб, Олий Мажлис Сенатига тақдим қилинадиган бўлди. Аниқланган камчилик ҳамда муаммолар ва кун тартибидаги масалалар юзасидан сессияда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE