Бош саҳифа / Сиёсат / Туман Кенгаши сессияси

Туман Кенгаши сессияси

Бойсун туманида вилоятимиздан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг XXVII сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида Бойсун туманида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида”ги масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О. Жумаев маърузаси тингланди. Унда ўрганишлар давомида туманда ташкил этилган секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан бир қатор ташкилий ва амалий ишлар қилингани таъкидланиб, эришилган ютуқлар билан бир қаторда ечимини кутаётган масалалар, фойдаланилмаган имкониятлар, хусусан, бюджет маблағларининг сарфланиши, банк, молия, қурилиш, бандлик, тиббиёт, халқ таълими каби соҳаларда, ичимлик ва суғориш сувлари, газ ва электр энергия таъминотида аниқланган камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Б.Шукуровнинг ҳисоботи тингланди. Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ. Мирзаев депутатларнинг ўрганишлари натижасида аниқланган камчиликлар, муаммолар, жойларда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалардан келиб чиқиб, тиббий хизмат кўрсатиш борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, жумладан, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникаларнинг моддий-техник базасини кучайтириш, малакали кадрлар ва зарур дори-дармонлар билан таъминланиш даражасини яхшилаш, патронаж ҳамширалар хизматини такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш хусусида тўхталиб ўтди.

Сессияда  иштирок этган  Олий  Мажлис  Спикери   ўринбосари  Н. Умаров ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Боболовлар туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида олиб борилган намунали ишлар ҳамда соҳалар тизимида келтирилган камчиликларни бартараф этишда маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасидаги масъулият ҳақида ҳам мулоҳазалар билдиришди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Экологик партия конференцияси

Термиз шаҳридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон Экологик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan