Бош саҳифа / Сиёсат / Туман Кенгаши сессияси

Туман Кенгаши сессияси

Қизириқ  туман  ҳокимлигида  халқ депутатлари  туман Кенгашининг   навбатдан таш-қари  XXXI сессияси  бўлиб  ўтди.

Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов, вилоят ҳокими ўринбосарлари,  депутатлар, корхона ва ташкилотлар   раҳбарлари,  маҳалла фуқаролар  йиғинлари   раислари  ва ОАВ  ходимлари  иштирок  этди.

Сессияда  ташкилий  масала  кўрилди. Унда вилоят ҳокимининг жорий йил 20 январдаги “Мамараимов Тожимурод Нормуродовичнинг Қизириқ  тумани  ҳокими  лавозимидан  озод  этиш тўғрисида”ги  қарорини депутатлар  тасдиқлашди. Тожимурод  Мамараимовнинг  узоқ  йиллик  фаолияти  эътироф этилиб, ўзбекона қадриятлар асосида унга тўн  ёпилди.

Туман  Кенгаши  сессиясида  вилоят  ҳокими  тавсиясига кўра,  Норқобилов  Алишер Мингбоевич  Қизириқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талаба кредити неча йилда тўланиши назарда тутилаяпти?

Олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan