Бош саҳифа / Сиёсат / Туман кенгаши сессияси

Туман кенгаши сессияси

Олтинсой туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ва давлат дастурларини ҳаётга тадбиқ этиш борасида бир талай ютуқлар қўлга киритилган.

Лекин тумандаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, фуқароларни ташвишга солаётган масалаларга ечим топиш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланиш борасида камчиликларга йўл қўйилганлиги кечириб бўлмайдиган ҳолдир.

 Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тумандаги аҳвол атрофлича таҳлил қилинди. Сессияни вилоят ҳокими Тўра Боболов очди ва бошқариб борди. Унда вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, туман Кенгаши депутатлари, тегишли бошқармалар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

 Юқоридагилардан келиб чиқиб, сессияда ташкилий масала кўрилди. Э.Бойниёзов Олтинсой тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Сессияда Ўзбекистон Иқсодиёт вазирлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Жумаев Алишер Туропович Олтинсой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сўзга чиққан депутатлар йўл қўйилган камчиликлар, кўрсатиб ўтилган долзарб вазифаларни ҳамжиҳатлик билан бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan