Бош саҳифа / Жамият / Тулпорга дўст тутиниб

Тулпорга дўст тутиниб

Сурхоним ўғлонларини “кенгликлар фарзанди” дегим келади. У тулпорига ўтириб шу томонларга йўл тортса, бунда уни ўша қадрдон гўша кутиб тургандек бўлаверади.

Қумқўрғонлик ака-ука Жамшид ва Нурсултон чавандоз навбатдаги улоқ-кўпкари баҳсига отланмоқдалар. Улар полвонлар, чавандозлар авлодидан. Бир вақтлар отаси Парда полвон, бобоси Шерқул чавандозлар элда машҳур бўлганлар. Шерқул чавандоз нафақат маҳорат бобида, балки отбоқарликда ҳам номдор ҳисобланарди. Унинг уюрида лақай жийрон, араб самани сингари зотдор отлар боқилиб, чавандозлар уларни миниб пойгада қатнашишга орзуманд эдилар.

Эндиликда авлод анъаналарини муносиб давом эттираётган Нурсултон чавандоз гаштак кўпкариларнинг бош ташаббускори. Унинг кўпкаридаги муваффаққиятларидан завқланган ёшлар улоқ чопиш сирларини ўрганишмоқда.

— От ҳам фарзандингиздай гап, — дейди  Нурсултон чавандоз. Унга меҳр берсангиз, юракдан дардлашиб суҳбатлашсангиз, у сизнинг чин дўстингизга, ҳамроҳингизга айланади. Улоққа кирганингизда муддаонгизни тез пайқайди, сизни ноумид қилмайди.

Аждодларимиздан мерос келаётган чавандозлик, улоқ-кўпкари мусобақалари эр йигитларимизда қадриятларимизга ва жониворларга бўлган ҳурматни янада оширади. Шу анъаналаримиз бардавом бўлсин.

Ойнахол ЭШҚУЛОВА,
Шўрчи тумани “Гўзаллик”
маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тийин сўмни тежайди

“Пулни ҳеч ким ердан супуриб олмайди”. Халқ орасида тез-тез тилга олинадиган бу иборада жон бор. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE