Бош саҳифа / Жамият / Тўловда чегирма қўлланилди

Тўловда чегирма қўлланилди

Г. Султонова ўзи яшаб келаётган Термиз тумани “Янги ҳаёт” маҳалласидаги марҳум турмуш ўртоғи номида бўлган уй-жойни мерос ҳуқуқи асосида ўзининг номига расмийлаштирмоқчи эди.

Туман кадастр бўлими томонидан тўловларда ҳеч қандай чегирмалар қўлланилмади. Шундан сўнг, Г. Султонова туман адлия бўлимининг шахсий қабулига мурожаат қилди.

Мурожаат назоратга олиниб, тегишли мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди ва мурожатчининг боқувчисини йўқотгани, кам таъминланган оила эканлиги инобатга олинган ҳолда тўловларда чегирмалар қилинди. 585 минг сўм ўрнига 202 минг сўм миқдоридаги тўлов амалга оширилиб, уй-жой учун кадастр хужжатлари тўлиқ тайёрлаб берилди ва мурожаат қондирилди.

Термиз тумани адлия бўлими томонидан Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаш соҳасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Музаффар ТУЛЯБАЕВ,
Термиз тумани адлия бўлими бош мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE