Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тўлов интизомига амал қилайлик!

Тўлов интизомига амал қилайлик!

Хабарингиз бор, жорий йилда электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш борасида фармон ҳамда қарорлар қабул қилинган эди.

Бу борада ходимларимиз томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вилоят бўйича электр энергияси истеъмолчилари (438 387 та,) ҳамда табиий газдан фойдаланувчи (104 763 та) абонентларга қарздорликни сўндириш бўйича талабномалар тарқатилди.

Истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан бўлган ҳақиқий қарздорлигини аниқлаш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида вилоят бўйича 713 та гуруҳ тузилиб, 1 ноябрь ҳолатига 302 151 та хонадон ва улгуржи истеъмолчилар хатловдан ўтказилиб, 28 миллиард 938 миллион сўмлик нореал қарздорлик аниқланди.

Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон бўлими ходимлари туман электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахслари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлигини аниқлашди. Корхона мансабдор шахслари фермер хўжаликларини электр тармоғига ноқонуний улаб бериш орқали давлатга 74 миллион сўм зарар етказишган ҳамда 11 миллион 650 минг сўмдан зиёд нореал қарздорликни фермер хўжаликлари ҳисобига қўшиб ёзишган.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, дебитор қарздорлик 142 миллиард 42 миллионни ташкил этган бўлса, биринчи ярим йилликка қадар қарздорлик ўсиб, 160 миллиард 176 миллионга етган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида вилоят миқёсида электр энергиясидан бўлган қарздорлик 1 июль ҳолатига кўра, 9 миллиард 985 миллион сўм кама- йишига эришилди.

Мажбурий ижро бюроси фаолияти иш юритувида бўлган жами 1 триллион 65.7 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб, 599 миллиард 412 миллион, шундан 249 миллиард 929 миллион сўм маблағ давлат фойдасига ундирилди.

Шунингдек, солиқ қарздорликларини ундиришга оид 2722 та ижро ҳужжати бўйича 112,7 миллиард, 4,4 миллиард маъмурий, 612,1 миллион жиноий, коммунал тўловлардан 14,5 миллиард сўмлик жарималар ундирилди.

Энг муҳим жиҳати шундаки, аҳоли ишлатилган газ ва электр энергияси ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб боришса, мамлакатимизнинг ривожига улкан ҳисса қўшган бўлишарди. Оммавий ахборот воситалари орқали қилинган чиқишлардан ташқари, ходимларимиз томонидан тўлов интизоми бўйича жойларда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Р. Намазов,
вилоят мажбурий ижро бюро бошқарма бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan