Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тўллов интизоми

Тўллов интизоми

унга амал қилмаган
жавобгарликка тортилади

Давлатимиз раҳбари жорий йил 9 август куни “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш” масалаларига бағишлаб ўтказган йиғилишда мутасадди ташкилотлар учун қатор вазифаларни белгилаб берган эди.

Хўш, айни пайтда уларнинг ижроси қай тарзда таъминланаяпти? Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда ушбу саволларга жавоб топиш, тизимда мавжуд муаммолар ечими муҳокама қилинди. Унда вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва “Bio Texno Eco” масъулияти чекланган жамияти ходимлари ҳамда Термиз шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этди.

Таҳлилларга кўра, республикамиздаги аҳолининг 50 фоизи маиший чиқиндилар ташиш хизматларидан фойдаланиб келаётган бўлса, амалда эса ушбу фуқароларнинг тенг ярми чиқинди учун тўловларни амалга оширмаяпти. Шу боис, эндиликда маиший чиқиндилар учун тўловларни ундириш мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шу мақсадда мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш ва истеъмол маданиятини юксалтиришга қаратилган махсус тарғибот материаллари тайёрланиб, фуқароларга тарақатилаяпти. Семинар қатнашчиларига хам мутахассислар томонидан мазкур йўналишдаги ишларнинг аҳамияти хусусида батафсил маълумотлар берилди.

 Шунингдек, семинар иштирокчилари халқимиз атроф-муҳит тозалигига алоҳида эътибор қаратса мақсадга мувофиқ бўлишини, маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилишига қаратилган чора-тадбирлар эса фуқароларимиз учун яна бир қатор қулайликлар яратишини таъкидлашди.

Тадбир ниҳоясида тўлов интизомига амал қилмаган фуқаролар табиий муҳит хавфсизлигига путур етказган ҳисобланиб, тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши белгиланганлиги ҳам маълумот сифатида келтириб ўтилди.

Қобилжон ТУРСУНОВ, вилоят МИБ
жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan