Бош саҳифа / Жамият / Тўйларимиз ихчам бўлсин

Тўйларимиз ихчам бўлсин

Тўй ва марака маросимларини ихамлаштириш, уларни камхаржлик билан ўтказиш масаласи хал- қимиз ва ҳукуматимиз эътибори марказида турибди. Мавзу атрофида  билдирилаётган фикрлар ҳам хилма-хил. Мулоҳаза ва баҳсларда ортиқча харажатларга йўл қўяётган, дабдабага берилаётган кишиларга қўшимча солиқлар жорий этиш таклифлари ҳам билдирилаяпти. “Ким ўзар” тўйлар ва маросимларни бу тарзда тартибга солиш бошқа кўринишдаги “мусобақа”нинг авж олишига сабаб бўлиши мумкинлиги баҳсларда ойдинлашаяпти.

Зиёли сифатида айтмоқчиманки, тўйларимиз маҳалла оқсоқолари, фаолларининг  назорати остида, керак ўринда аралашувлари билан ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Кўпни кўрган инсонлар билан  тўй ва марака маросимларини ўтказаётганлар доимо ҳисоблашишса, уларга қулоқ тутса, барча ёт ҳолатларга барҳам берилади, деган умиддаман. Қолаверса, халқимиз сайлаган депутатлар, қонун ижодкорлари ҳам бу соҳада бир қарорга келишни маъқуллашмоқдалар.

Абдусаттор ЖЎРАҚУЛОВ,
Термиз мактабгача таълим ва хизмат
кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan