Бош саҳифа / Жамият / Тўйга тўёна билан…

Тўйга тўёна билан…

Шўрчи туманининг “Дўстлик” ҳамда “Тўла” маҳаллаларида иккита хусусий мактабгача таълим муассасаси фойдала-нишга топширилди.

200 ўринли ушбу муассасаларда тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилиб, бунинг учун 5 миллиард 300 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди. Хоналар миллий қадриятларимизни акс эттирувчи ўқув методик жиҳозлар, ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланган. Ёзги айвонча, бассейн ва замонавий ўйин майдончалари худди болаларнинг орзусидагидек кўзни қувнатади. Муассасаларда малакали педагог ходимлар таълим тарбия ишларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб боришади.

Шўрчиликлар байрамга яна бир туҳфа тайёрлашган. У ҳам бўлса туман марказида барпо этилган “Dalvarzin Med Sistems” масъулияти чекланган жамиятига қарашли клиникадир. Куни кеча ушбу замонавий тиббиёт муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу клиникада йўлга қўйилган замонавий тиббий лаборатория, ультра товушли текширув, жарроҳлик амалиётлари, кенг профилли врачлар кўриги, физиотерапия ҳамда стационар даволаниш хизматлари, хориждан келтирилган замонавий тиббиёт ускуналари ор- қали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE