Бош саҳифа / Таълим / Тўгаракларнинг бола ҳаётидаги аҳамияти

Тўгаракларнинг бола ҳаётидаги аҳамияти

ЁХУД КВИЛЛИНГЧА
УСЛУБ СИРЛАРИ

Вилоят “Ёшлар маркази” қошида компьютер, рассомчилик, инглиз тили, раққосалик, тикувчилик билан бир қаторда амалий санъат тўгараги ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ушбу тўгарак 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан 60 нафарини ўзида жамлаган бўлиб, ҳозирда бу ерда ранг ли қоғозлардан гуллар, турли хил сувенирлар, мунчоқлардан аёллар учун тақинчоқлар ясаш, дарахтчалар тайёрлаш, тўқиш сирларидан сабоқ бериб борилаяпти. Бу эса болаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, маҳоратларининг ошишига ҳам катта турт ки бермоқда.

АМАЛИЙ САНЪАТ
СИРЛАРИ

—           Тўгарак иштирокчилари ўзлари учун махсус иш оладилар, — дейди амалий санъат тўгараги раҳбари Сетора Шарипова. — Ясаган нарсаларига ном бериб, кейин уни устозларига, ота-онасига тақдим этишади. Ҳар бир нарсани ясашнинг ўз қонун-қоидаси бўлгани каби амалий санъатда ҳам маълум технологиялардан фойдаланилади. Масалан, рангли қоғозлардан гуллар ясаш квиллингча услуб деб аталади. Бунда фақатгина делегао қоғоз туридан фойдалансак, ишимиз сифатли чиқади. Махсус чизғич ёрдамида эса гул бандлари тайёрланса, тароқ ёрдамида барглар ясалади. Тўгарак аъзоларининг қизиқишларини кўриб завқланаман. Дастлаб, ўзим ҳам ушбу тўгаракка қатнашиб, устозим Ўрингул Турдимовадан ўрганиб, малакамни оширгандим. Эндиликда шу тўгаракка раҳбарлик қилаяпман.

—           Янги йилга онам учун рангли қоғоздан гулдаста тайёрлаяпман, — дейди тўгарак аъзоси Сарварой Неъматиллаева. — Бирор буюм ясаётганда бутун диққат-эътиборимни фақат шу ясаётган нарсамга қаратаман. Қолган ҳаммасини унутаман. Айни шу жараёнда онгимда янги ғоялар пайдо бўла бошлайди. Бундан ташқари, бош қа фанларни ўзлаштиришимда ҳам ушбу тўгаракнинг фойдаси катта бўлаяпти. Диққатим анча ошганини ҳис қила бошладим.

“АМАЛИЙ САНЪАТ”ДАН МУВАФФАҚИЯТ
САРИ ЙЎЛ

Амалий санъат тўгараги аъзолари ҳунар ўрганиш баробарида ўзларининг маҳоратларини ошириб, турли хил танловларда ҳам ўз ишлари билан қатнашиб келмоқда.

Жумладан, жорий йил “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичида Руҳшона Хайруллаева, Маҳлиё Норқўчқорова, Мўътабар Бобомуродова, Гулмира Маҳмудовалар иккинчи ўринни эгаллашди. Бундан ташқари, тўгарак аъзолари вилоят миқёсида ўтказиб келинаётган кўрик-танловларда ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

ҚЎЛ МОТОРИКАСИНИM
РИВОЖЛАНТИРИШ БОЛАГА НИМА БЕРАДИ?

Амалий санъат тўгарагида айнан бармоқ ёрдамида ҳаракатлар амалга оширилади. Бу эса нафақат одамни тинчлантиради, балки қўл моторикасини ривожлантиришга ҳам ёрдам беради. Болаларнинг майда қўл моторикасини ривожлантириш улар тафаккурининг кучли ривожланишига замин тайёрлаши кўп руҳшунос ва педагоглар томонидан таъкидлаб ўтилган. Мутахассисларнинг фикрига қараганда, айрим нуқсони бор болаларнинг майда қўл моторикаси ва умумий моторикаси улар ҳаракатидаги маълум камчиликларни бартараф этиш имконини ҳам беради. Бу каби қўл меҳнатига асосланган тўгараклар орқали болалар айнан шу йўналиш мутахассиси бўлиб етишмаслиги мумкин, лекин миянинг тинчланиши ва янги фантазиялар яратиш жараёнида беихтиёр инсон генидаги яширин ижобий қобилиятларнинг юзага чиқишига ҳам туртки бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам болаларни ёшликдан тўгаракларга жалб қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan