Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Тўқсонбосди экинлар

Тўқсонбосди экинлар

Сурхон   воҳаси  миришкорлари тўқсонбости экинлар  етиштиришда катта  тажрибага эга.  Шу кунларда  эса  айни   йўналишдаги ишларнинг  кўлами  ортиб, қатор  чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

Дарвоқе, тўқсонбос-ти деганда, қишнинг  тўқсон  куни  назарда тутилади. Кузда кўкартириб  олинган   маҳсулот   қор остида  қолиб, етарлича  куч тўплайди, яхши  ўсади, ҳосилдор  келади.  Халқимизнинг  “Тўқсонда  суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил  оласан”,  деган  ҳикмати  ҳам  айнан  шундан.  Вилоятда  қишлоқ  хўжалиги  маҳсулотлари,  жумладан  картошканинг эртапишар, серҳосил навларини  яратиш  ва  етиштириш билан боғлиқ тажрибалар  ҳам амалиётга  кенг  тадбиқ   этилмоқда. Кўзланган  асосий мақсад, нафақат юртимиз аҳолисининг  арзон  ва  сифатли  қишлоқ  хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини  қондириш, балки  хорижга  маҳсулот чиқаришни ҳам   таъминлашдан   иборатдир.

Жорий  йилда вилоят  аҳолисини сифатли ва эртапишар картошка билан таъминлаш мақсадида жами 11 500 гектар майдонга эртапишар картошка  навлари экилди. Шундан, 1442 гектари фермер хўжаликлари далаларига тўғри  келса, 1058 гектари эса аҳоли томор-қаларида етиштирилмоқда. Вилоятда  34 минг тоннага яқин картошка уруғлари қадалган  бўлиб,  жорий йилда ундан  253  минг тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилмоқда. Миришкорлар  картошканинг  “Зарафшон”, “Санта”, “Марфона”, “Космос”, “Симфония”, “Темп”, “Пикассо” каби  тезпишар  ва  ўртапишар навларини   ерга  қадашган.  Бундан  ташқари,  вилоятда   ғалладан  бўшаган  майдонларга   ҳам  такрорий экин  сифатида  картошка  экиш борасида  аниқ  чора-тадбирлар  белгиланган.

– Томорқам  10 сотихдан ортиқ, – дейди  Музработ туманидаги “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи Шомат  Омон-қулов.  — Унда экилган картошка ва  пиёздан ҳар йили 10 тоннадан ортиқ ҳосил оламан. Ҳар йили икки-уч маротаба ҳосил оламиз. Бир йил картошка эксак, иккинчи йил пиёз экамиз. Экинларни алмаштириб экиш эса ҳосилдорликнинг мўл бўлишига замин яратади.

Вилоятда юқори ҳосилдор навларни экиш, янги маҳаллий  навлар яратиш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар  амалга  ошириляпти.

— Воҳада  куз, қиш мавсумида сабзавот экинларини етиштириш имконияти жуда катта, – дейди сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти вилоят илмий тажриба станцияси директори Музаффар Арамов. – Бизда картошка  экиш муддати 25 февралдан 10 мартга қадар ҳисобланади. Лекин воҳанинг Сариосиё, Денов ва Олтинсой туманларида картошкани, юқорида таъкидлаганимиз тўқсонбости усулда,  декабрь ойида ҳам экиб, плёнка остида етиштириш йўлга қўйилган. Бунда картошканинг “Агави”, “Санта”, “Редскарлет”, “Пикассо”, “Романа”, “Разара” каби навлари ҳам  экилмоқда.

– Ерга меҳр берсангиз, уни боқсангиз, у ҳам сизни боқади. Мана 30  йилдан  буён  томорқада картошка, пиёз  экиб деҳқончилик қилиб, ҳалол меҳнат  ортидан болаларни ўқитдим, тўй қилиб, фарзандларимни уйли-жойли қилдим.  45  миллион  даромад қилгандик, яқинда ҳаж зиёратига ҳам бориб келдим, – дейди ангорлик  нуроний Жайлов Маматмўминов.

Томорқа – кони фойда эканлигини англаган воҳа халқи Жайлов бобо каби ўз меҳнати ортидан рўзғорини обод қилиш баробарида юрт тараққиётига ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Сарвар ТЎРАЕВ,
журналист

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деҳқонларга қўшимча даромад

Бу йил ғаллакорларимиз юқори ҳосил етиштириб, давлатга дон сотиш режасини ошириб бажаргани кўпчиликка маълум. Яхши …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE