Бош саҳифа / Жамият / Тўғри ташхис ярим даволаш демакдир

Тўғри ташхис ярим даволаш демакдир

Бемордаги касалликни эрта аниқлаш ва уни даволаш учун, аввало, унга тўғри ташхис қўя билиш муҳим. Бундай вазиятда бизга диагностика марказлари қўл келади. Ана шундай диагностика марказларидан бири Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси диагностика бўлимидир.

Ушбу марказ таркибида ҳам 15 та лаборатория хоналари мавжуд бўлиб, шундан 2 таси тиббиёт бирлашмасида стационар, яъни ётиб даволанаётган беморларга хизмат кўрсатади. Қолган 13 таси эса поликлиникаларда аҳолига хизмат қилади.

Ушбу диагностика бўлимида умумий қон таҳлили ва биохимиявий таҳлиллар “Саломатлик-2”, “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида келтирилган замонавий ярим автомат ва автомат анализаторлар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Лабораториямизда ҳозирги кунда Хитойнинг “DIRUI” компаниясида ишлаб чиқарилган автоматик анализатор ёрдамида беморларга ташхис қўйилмоқда. Ушбу аппаратларнинг қулайлиги шундаки, бир пайтнинг ўзида 21 та бемор 18 тагача бўлган касалликка текширилади. Ушбу жараёнда ҳамма ишни аппарат ва компьютер бажаради. Ҳозир атиги бир соат ичида шунча беморнинг қон таҳлили аниқланса, олдин ана шунча беморнинг қон таҳлили учун 6-8 соат вақт сарфланар эди. Бу ҳам соҳадаги қулайликдан дарак. Ҳам вақт тежалмоқда ҳам беморларга ташхис қўйишда сифатли хизмат кўрсатилаяпти.

Абдумурод ҚОДИРОВ,
Қумқўрғон туман
тиббиёт бирлашмаси
диагностика бўлими
бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan