Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тўқимачилик корхонаси ишга тушди

Тўқимачилик корхонаси ишга тушди

Иқтисодиёт ривожида ишлаб чиқариш корхоналарининг аҳамияти катта. Шу билан бир қаторда ҳудуддаги ёшларни иш билан таминлаш, сифатли ҳамда экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳам йирик корхоналарнинг ўрни беқиёс.

Бу борада вилоятимизда маҳаллий шароитда етиштирилаётган пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна бир янги корхона фойдаланишга топширилди.

Денов туманидаги “Shashmoхkashob Tekstil” МЧЖ йилига 6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 10 миллион доллардан ортиқ қийматдаги тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилади. Ушбу корхонанинг ишга туширилиши натижасида 300 та янги иш ўрни яратилди.

Қувонарлиси шундаки, ушбу корхонани 2019 йилда кенгайтириш ҳисобидан йилига 7 миллион пoгонометр трикотаж ва тўқувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қўшимча яна 350 та иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.

“Shashmoхkashob Tekstil” МЧЖнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ушбу тўқимачилик корхонаси мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади. Фаол ходимларнинг бир гуруҳига эсдалик совғалар топширилди ҳамда меҳмонлар корхона фаолияти билан яқиндан таништирилди.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE