Туҳфа

Келажак бунёдкорлари бўлган ёш авлодга таълим берувчи, уларни шахс сифатида тарбияловчи ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини, обрў-эътиборини кўтариш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш муҳим масалага айланди.

Юртимизда таълим тизимида олиб борилаётган бугунги ислоҳотларнинг туб замирида ҳам айни шу мақсад мужассам.

Вилоятимиздаги “Сурхон-Нашр” нашриётида Рўзимурод Чориев ва Абдурасул Эргашевлар муаллифлигида “Сурхондарё муаллимлари” китоби чоп этилди. Бу воҳамиз педагоглари учун чин маънода байрам туҳфаси бўлди.

Китобда таълим соҳасидаги фидокорона хизматлари инобатга олиниб, давлатимиз томонидан юксак мукофотлар билан тақдирланган 130 дан зиёд ўқитувчиларнинг ҳаёт ва фаолият йўли ҳақида ҳикоя қилинган. Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, китоб қаҳрамонларининг ўқувчилик йиллари, улар чеккан заҳматлар, фаолиятида ўз ташаббуслари билан жорий этган янгиликлари ва эришган ютуқлари ҳақида ҳам сўз борганки, бу ёш авлодга ибрат бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Бу ҳақида вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов ҳам китобга ёзган сўзбошисида шундай таъкидлайди: “Бундай мўътабар устоз ва мураббийлар ҳар биримиз учун фахр ва ифтихор намунасидир. Қолаверса, ҳар бир мактабнинг тарихи ҳам ана шундай оташқалб, фидойи зотлардан — биринчи ўқитувчилардан бошланади”.

Китобда ҳар бир туманнинг халқ таълими тарихи ва бугуни ҳақида ҳам ёрқин тасаввур уйғотадиган шакл да маълумотлар келтириб ўтилган. Хулоса қилиб айтганда, ушбу китоб воҳа халқ таълими тизимининг ўзига хос солномаси сифатида ҳам қимматга эгадир.

Сирожиддин ИБРАГИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan