Бош саҳифа / Жамият / Транспортдан чиқинди ташлаганга…

Транспортдан чиқинди ташлаганга…

Бугун юзага келаётган экологик муаммолар чегара билмайди. Чунки та­биат сингари унинг муаммолари ҳам маъмурий чегараларни тан олмайди. Бир ёки бир неча давлатнинг уриниши билан экологик тангликни бартараф этиб бўлмайди.

Бугунги кун­гача атроф-муҳитни муҳофа­за қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасида 30 дан ортиқ қонун ҳамда юзлаб қонуности ҳужжатлар қабул қилинган.

Аҳолининг экологик мада­ниятини юксалтириш, бу борада йўналтирилган маблағлардан самарали фойдаланиш, жамоатчилик назорати олиб бори­ли­шида 2013 йил 27 декабр­да қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Эко­логик назорат тўғрисида”ги қонуни кучга киргандан буён­ атроф-му­ҳит, атмосферага зарарли модда­лар таъсири 2,1 мартага, иф­лосланган чиқинди сувлар ҳажми 2 баробарга камайган.­

Экологик қонунчиликни халқаро­ конвенциялар нормаларига уйғун­лаштириш, халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, жамоат­чиликни атроф-муҳит муҳофазасига жалб қилиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2018 йил 10 октябрда 495-сонли қонуни кучга кирди. Қонунга асосан поездларнинг вагонлари, автомобиль ва шаҳар электр транспортидан чиқинди ёки бошқа нарсаларни улоқтириш — энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан, бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

У. МУРТАЗАЕВ,
О. МАДАРТОВ,
вилоят экология ва атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси бош мутахассислари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE