Бош саҳифа / Жамият / Тозаликка нима етсин

Тозаликка нима етсин

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи суьбектлар ўз маблағлари ҳисобидан ҳудудлар ва иншоотларда махсус чиқинди қутилари ўрнатиши зарур

Санитар тозалаш корхоналари билан шартнома тузиши, кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириши лозим. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида чиқинди қутилари ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда ўрнатилади. Чиқинди қутилари кўп қаватли уйларнинг подъездига, ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида, метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжлари ва ҳордиқ чиқаришлари учун мўлжалланган объектларнинг ҳар 800 м2 майдонида ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада, бозорлар ва савдо объектларида ҳар 250 м2 майдонида, савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда, бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада, транспорт бекатларида, автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида ўрнатиш қатъий этиб белгилаб қўйилган. Чиқинди қутиларини бўшатиш ва тозалаш уларнинг тўлишига кўра мунтазам равишда, лекин суткада бир маротабадан кам бўлмаган ҳолда олиб борилиши лозим.

Чиқинди қутиларини ювиш ва дезинфекция қилиш бир ойда камида бир маротаба амалга оширилиши керак ёки уларнинг тозалигини ва қулай бўшатилишини таъминлаш учун махсус чиқинди қоплари (пакетлар) қўлланилиши мумкин.

Чиқинди қутиларини ўрнатиш, ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлаш ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Агар чиқинди кутилари ўрнатилмаган бўлса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра жарима белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

Ҳ. Эшназаров,

Термиз шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш инспекцияси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE