Табиийки сотувчи ҳар бир харид қилаётган товаримизни целофан пакетларга жойлаштириб беради. Бу пакетларни фойдаланиб бўлганимиздан кейин кўпинча кўча-кўйда ташлаб юборамиз. Бу эса ҳудуд ҳуснига доғ бўлишини ҳадеганда англайвермаймиз.
Жорий йилнинг 18 майида “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинди. Унга кўра, 2018 йил 1 августдан тадбиркорлик субъектларига туман ва шаҳар ҳудудлари давлат-хусусий шериклик асосида бириктириб берилади. Бу борада аҳоли маданиятини шакллантириш ҳам муҳим масаладир.
М.НУРМАТОВ