Бош саҳифа / Жамият / “Тоза ҳаво” тадбирида фаол бўлайлик!

“Тоза ҳаво” тадбирида фаол бўлайлик!

Ўзбекистон Республикасининг “ Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида” ва “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунлари ҳамда ички ишлар вазирлиги, республика экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 19 мартдаги “Қўшма кўрсатма”си ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудида жорий йилнинг 10 апрелидан 10 майигача “Тоза ҳаво” ойлиги тадбири ўтказилмоқда.

Атмосфера ҳавоси асосан ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ҳамда саноат корхоналари зарарли ташламалари эвазига ифлосланади. Ўтган йили вилоят атмосфера ҳавосига 50192 тонна зарарли ташламалар чиқарилган. Шундан 47800 тоннаси вилоятда ҳаракатланаётган 170 мингдан ортиқ транспорт воситаси улушига тўғри келади. Кўриниб турибдики, атмосфера ҳавосига зарарли ташламаларнинг 95,3 фоизи транспорт воситаларидан ҳосил бўлади.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, ҳаракатланаётган транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдори белгиланган меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бериши ёки меъёр даражадан ортиқ эканлигини аниқлаш, зарарли ташламларни меъёридан ортиқча чиқарадиган транспортлар ҳайдовчилари ўртасида тарғибот ишларини кучайтиришдир.

2019 йил 10 апрелидан 10 майга қадар ўтказилаётган “Тоза ҳаво” ойлиги тадбирида фаол иштирок этайлик. Зеро, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш барчамизнинг бурчимиз.

Қаҳрамон БЎРИЕВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan