Бош саҳифа / Жамият / “Тоза ҳаво” ойлиги

“Тоза ҳаво” ойлиги

Бугунги кунда саноат корхоналари ва транспорт воситаларининг кескин ошиб бориши атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли ташламаларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида атмосфера ҳавоси табиий ресурслар таркибига киритилганлиги ва давлат томонидан муҳофаза қилиниши баён этилган.

Вилоятимизда атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг 95,3 фоизи ҳаракатланаётган транспорт воситаларидан ҳосил бўлмоқда. Бу борада транспорт воситаси ҳайдовчилар ўртасида тарғибот ишлари олиб бормоқдамиз. Жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябргача 2-босқич “Тоза ҳаво” ойлиги тадбири ўтказилмоқда.

“Тоза ҳаво” ойлиги тадбирини ўтказишдан асосий мақсад ҳаракатланаётган транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли газлар миқдори белгиланган меъёрдан ортиқ эканлигини аниқлаш, зарарланиш меъёр даражадан юқори бўлганда транспорт воситаси ҳайдовчиларига тарғибот ишларини олиб боришдан иборат.

Қаҳрамон БЎРИЕВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan