Бош саҳифа / Жамият / “Тоза ҳаво ойлиги” давом этмоқда

“Тоза ҳаво ойлиги” давом этмоқда

Вилоятимизда “Тоза ҳаво ойлиги” муносабати билан кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, атмосферанинг ифлосланиши ва экологик мувозанатнинг бузилишида саноат корхоналари билан биргаликда автотранспорт воситаларининг ҳам улуши ортиб бормоқда. Энг ачинарлиси, автомобиллардан чиқаётган тутун таркибидаги зарарли газлар атмосфера ҳавосини ифлослантиради, балки инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Жорий йилнинг 10- августдан 10-сентябргача ўтказиладиган “Тоза ҳаво ойлиги” тадбири давомида бензин ва солярка билан ҳаракатланадиган автомобилларга алоҳида эътибор берилмоқда. Назорат  постларида  автомобиллардан чиқадиган зарарли газлар миқдори, шовқин даражаси текширилмоқда. Таъкидлаш керакки, вилоятимиз ҳудудида қатновчи аксарият автомашиналар бугунги кунда газ ёнилғисида ҳаракатланаётгани боис чиқаётган зарарли газлар камайиб бормоқда.

Бу каби тадбирларнинг мунтазам равишда ўтказилиши замирида табиат билан жамият ўртасидаги мувозанатни бир меъёрда сақлашдек эзгу мақсад мужассам.

С. НОРМУРОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE