Бош саҳифа / Жамият / Товуқ фермадаги бадбўй ҳиддан қачон халос бўламиз?

Товуқ фермадаги бадбўй ҳиддан қачон халос бўламиз?

“Оқтумшуқ” маҳалласида айни пайтда 3 200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалламизнинг ўртасида, яъни аҳоли яшайдиган уйлардан бирида ўттиз мингга яқин товуқ боқиладиган паррандачилик фермаси бор. Ҳар куни ундан чиқаётган бадбўй ҳид ва заҳарли газдан маҳалламиз аҳли анча йиллардан буён азият чекиб келяпти. Албатта, маҳалламизда ана шундай тадбиркор борлигидан қувонамиз, лекин ўз ўрнида, бундай фаолият одамларга зарар етказмаслиги ҳам зарур. Афсуски, ушбу муаммо билан маҳалламизга келган депутатлар, шунингдек, туман ҳокимлиги вакилларига ҳам айтганмиз. Бироқ, арзимизга жавоб бера оладиган, муаммога ечим топиб бера оладиган мард топилмаяпти.

Нигора БЕКОВА,
Шўрчи тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE