Бош саҳифа / Спорт / “Тошкент баҳори” фестивали ғолиби

“Тошкент баҳори” фестивали ғолиби

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида бўлгани сингари вилоятиимзда ҳам ёшларни спортга жалб этишга катта эътибор берилаяпти. Термиз шаҳридаги спорт мажмуаларидан ташқари, “Баркамол авлод” болалар марказида ўқувчиларнинг ақлни пешлайдиган ўйин—шахматга қизиқтиришга жиддий аҳамият берилаяпти.

Тажрибали мураббий Набижон Норбоев ва Инъом Шаймуродовлар саъйи-ҳаракати билан очилган шахмат тўгарагида шаҳардаги мактабларнинг 100 нафардан зиёд ўқувчиси жалб этилиб, шахмат ўйини сирлари ўргатилмоқда. Тез-тез ташкил этилаётган мусобақалар туфайли ёш шахматчиларнинг маҳорати ўсиб бораяпти. Улар нафақат вилоят миқёсидаги, балки республика беллашувларида ҳам қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Пойтахтимиздаги республика шахмат академияси спорт залида ўн кун давом этган шахмат бўйича “Тошкент баҳори” очиқ фестивали ниҳоясига етди. Унда вилоятимиздан ягона вакил — Термиз шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар маркази қошидаги шахмат тўгараги иштирокчиси, шаҳардаги 15-умумтаълим мактаби ўқувчиси Исломбек Исломов иштирок этди. Ёш ва иқтидорли шахматчи Исломов 8 ёшгача бўлган ўғлонлар баҳсида барча рақибларини енгиб, фестиваль ғолиби бўлди.

Н. УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE