Бош саҳифа / Сиёсат / Топшириқлар берилди

Топшириқлар берилди

Вилоят ҳокимлигининг катта мажлис-лар залида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида суғурта бадаллари тўлови, болалар оромгоҳини мавсумга тайёрлаш, “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов тегишли ташкилотлар, корхоналар, тижорий банкларининг бу борадаги фаолияти қониқарсиз эканлигини таъкидлади. Чунки суғурта бадалларининг катта қисми чекка вилоятлар суғурта компаниялари томонидан қабул қилинган. Натижада, вилоят бюджетига тушиши лозим бўлган миллиардлаб маблағ четга чиқиб кетганлигини аниқ далил ва рақамлар орқали кўрсатиб берди. Бундан буён вилоятимиздан рўйхатдан ўтган суғурта компаниялари орқали бадаллар тўланиши қатъий қилиб қўйилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 майига қадар вилоятимизда мавжуд бўлган болалар оромгоҳларини мавсумга шай қилиб қўйиш борасида тегишли ташкилот, корхона ва бошқармалар раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Бу йил биринчи босқичда 7150 нафар бола ёзги оромгоҳларда дам олиши лозим. Мавсум давомида эса 21 минг нафар боланинг мазмунли ҳордиқ чиқариши режалаштирилган. Бундан ташқари, мактаблар ҳузуридаги болалар оромгоҳларини ҳам кўнгилдагидек ташкил этиш лозимлиги уқтирилди.

Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “Обод қишлоқ” дастури бўйича вилоятимизда кенг кўламдаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Бироқ бу маблағ, қурилиш материаллари, техника ва ишчи кучи билан таъминланиши лозим. Бунинг учун туманлар кесимида дастурга киритилган ҳудудлардаги ишларни жадаллаштириш мақсадида белгиланган пул маблағларининг ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш борасида тижорат банклари, туман ҳокимлари ва тегишли ташкилотларга қатъий топшириқлар берилди.

Энг муҳими, йиғилиш кун тартибидаги мавзулар иқтисодиёт ривожи, юрт ободлиги, фуқароларнинг турмуши бир сўз билан айтганда, мамлакат тараққиёти учун бугунги кунда долзарб масалалар ҳисобланади.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловнинг молиялаштириш тизимини бузганга қандай жавобгарлик бор?

Конституциямизда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, миллий сайлов тизимининг асослари белгилаб қўйилган. Бу қоида ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan