Бош саҳифа / Жамият / Томорқамиз – ризқу насибамиз

Томорқамиз – ризқу насибамиз

Хабарингиз бор, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масаласи долзарблигича қолмоқда. Сабаби, томорқаларимизга умид билан қадалган ҳар бир экин ортида оилаларимиз тўкислиги, даромадларимиз манбаи ётади.

Шунинг учун ҳам республикамиз миқёсида бу масала танқидий таҳлил қилиб борилмоқда.

 Вилоятимизда ҳам томорқага экин экиш ишлари янги тизимда ташкил қилиниб, бириктирилган ишчи гуруҳлари ва ҳомийлар кўмагида кам таъминланган оилалар қўллаб-қувватланиб, мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари, чорва моллари ва паррандалар тарқатилмоқда.

Жумладан, Музработ туманининг биргина “Чегарачи” МФЙда истиқомат қилувчи 11 нафар шароити оғир оилага “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан 10 бош зотдор қорамол, 1500 дона товуқ, 11 қоп ун, 150 дона мевали кўчат тарқатилди. Наврўз байрами арафасида кам таъминланган оилаларга кўрсатилган бу каби ҳомийлик ёрдамлари уларнинг оилавий даромадларини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Халқимизнинг саховатли эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бу каби бағри кенгликдан аҳолининг хурсандчилиги янада ортди. Кексаларимиз ана шундай халқпарвар раҳбарларимизни чин юракдан дуо қилишди, — дейди маҳалла раиси Носир Душаев.

Шунингдек, туманга бириктирилган бир неча вилоят ташкилотлари томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга 2,5 мингга яқин парранда, 3 мингга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тарқатилди.

“Бир кўнгил иморати — юз Макка зиёрати”, дейишган донишмандларимиз. “Гулистон” маҳалласида яшовчи Бобохон Бекмирзаевнинг оғир касалликка чалинган 2 ёшли фарзандини даволатиш учун ҳам вилоят давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси томонидан 500 минг сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Наврўз байрами арафасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган бу ғамхўрликлар аслида хонадонлар иқтисодий негизи бўлган томорқаларимиздан самарали фойдаланиш, фарзандларимизни фойдали меҳнатга ўргатиш ва уларни оила даромадига муносиб ҳисса қўшишга қодир фарзанд сифатида камол топтириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНМОҚДА

Ёшлар кунида  Ангор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan