Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Томорқачиларнинг кўмакчиси

Томорқачиларнинг кўмакчиси

Помидорнинг килограмми бозорда арзонлашмаяпти. Сабаби аён, кейинги пайтларда фермер хўжаликлари далалари ҳамда томорқачилар ҳовлисидаги очиқ майдонларда помидор ниҳолларини кўкартириш ва сифатли ҳосил олиш анча мушкул иш бўлиб қолди.

Қуёш нурларидан баҳраманд бўлган помидор истеъмол қилиш одамларга ҳар хил касаллик ва зараркунандалар таъсири оқибатида тобора орзу бўлиб бораяпти.

Тадбиркор деҳқонларимиз эса очиқ майдонларда помидор етиштириш мушкуллигини инобатга олиб, иссиқхоналарда помидор ниҳолларини ўстириб, мўл ҳосил олишаяпти. Бугун Термиз шаҳри бозорларига чиқарилаётган помидор, бодринг ва бошқа сабзавот маҳсулотларини “Намуна”, “Халқобод”, “Дўстлик” СИУлар ҳудудида яшовчи аҳоли томорқаларида барпо этган иссиқхоналарда етиштиришаяпти. Иссиқхоналарда парваришланаётган бодринг ва помидор кўчатларини эса шу иш билан муттасил шуғулланиб келаётган омилкор деҳқонлар етиштиришади. Аҳолининг кўпчилиги яхши биладиган моҳир кўчат етиштирувчи деҳқонлардан бири — Термиз туманининг “Солиобод” маҳалласи тасарруфидаги “Қумқишлоқ” гузарида яшовчи Тўлқин Аноров. У жорий йилнинг эрта баҳорида иссиқхонасида 150 минг тупдан зиёд бодринг, помидор, булғор қалампири, бақлажон сингари сабзавот кўчатларини тайёрлаб, томорқачиларга тарқатганди. Бугун шаҳар аҳолиси томорқадорлар етиштирган помидор, бодринг ва бошқа сабзавот маҳсулотларини севиб истеъмол қилишаётган экан, бунда деҳқонлар қатори кўчатчи Тўлқин Аноровнинг ҳам катта улуши бор.

Кўчат етиштириш — ўзига яраша машаққатли ҳамда илм талаб қиладиган иш. Қишлоқдаги 29-умумтаълим мактабида руҳшунос бўлиб ишлаётган Тўлқин Аноров дарсдан бўш вақтлари оила аъзолари билан иссиқхонада турли сабзавотлар кўчатини етиштиришни эплаяпти ва оила меҳнати ҳисобига фаровон турмуш кечираяпти.

Дилнавоз ДЕВОНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE