Бош саҳифа / Жамият / Томорқа – хазина

Томорқа – хазина

Бу ҳақиқатни билган одам ундан унумли фойдаланиб, рўзғорини бутлайди. Шўрчи туманидаги “Жойилма” маҳалласида буни англаганлар, кичиккина томорқадан ҳам мўл ҳосил олиш сирини пухта эгаллаган тадбирли аёллар кўп.

Улардан бири Зайнаб Пардаевадир. Яқинда ЎзЛиДеПнинг Шўрчи туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партиянинг “Аёллар қаноти” вакиллари З.Пардаеванинг хонадонига ташриф буюришганда бунга гувоҳ бўлишди.

Тадбиркор Зайнаб Пардаева томорқасининг 15 сотихидан ҳам самарали фойдаланмоқда. Умумий ҳисобда 10 сотихидан иссиқхона сифатида фойдаланаётган тадбиркор бир вақтнинг ўзида лимон, мандарин, апельсин, япон ёнғоғи, писта кўчатларини парвариш қиляпти. Яна 2 сотих жойда эса зайтун кўчатлари гуллаб, уруққа кирган.

— Томорқада ишлаш кайфиятимни кўтаради, — дейди Зайнаб Пардаева. — Ўзим экиб, парваришлаган кўчатларимнинг ҳосилга кирганини кўриб дилдан қувонаман. Янада кўпроқ меҳнат қилгим келади. Яқинда 3 сотих томорқага ноанъанавий тарзда помидор кўчатини экдик. Улар тез орада ҳосилга кирди. Ҳар бир пояда 7-8 донагача помидор қуёш тафтида анча қизариб қолган.

Тадбиркор суҳбат давомида ўз вақтида амалга оширилган агротехник ишлар нафақат ҳосилдорликнинг ошишига, балки анча маблағ тежалишига ҳам хизмат қилишини айтиб ўтди.

Меҳнат қилган олтин теради. Бу ҳикматни англаганлар эса “мен кам таъминланганман, давлат ёрдам берсин,” деб иддао қилмайди. Балки ўз хонадонидаги унумдор тупроқдан ҳосил олишга, уни яшнатиб қўйишга тиришади. Унинг бу ҳаракати фарзандларига ҳам ўрнак бўлади. Бундай хонадонда боқиманда эмас, инсон фақат тинимсиз меҳнат ва тадбирлилиги билангина яхши яшаши мумкинлигини англаган фарзандлар улғаяди.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тийин сўмни тежайди

“Пулни ҳеч ким ердан супуриб олмайди”. Халқ орасида тез-тез тилга олинадиган бу иборада жон бор. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE