Томорқанинг даромади

0
76

Ер — хазина. Қишлоқ аҳли оёқлари остидаги ана шу хазинадан унумли фойдаланиб, турфа зироатлар ўстиришмоқда ва ҳаётларини самарали меҳнатлари билан фаровонлаштиришаяпти. Термиз тумани мисолида сўз юритаёт ган бўлсак, бугун аҳоли банд этиб турган томорқа ер участкалари умумий майдони 1493 гектарни ташкил этади. Бозор иқтисодиёти шароитида томорқалар қишлоқ аҳлининг рўзғорига барака киритаяпти. Чунки туманда тажрибали деҳқонлар, моҳир сабзавоткорлар, уста боғбонлар кўпчиликни ташкил этади. Тумандаги айрим маҳаллаларда кичкина томорқадан йилига ўн миллион сўмлаб даромад кўраётган оилалар оз эмас. Охирги йилларда айниқса қишлоқ аҳли иссиқхона ташкил этиб, қишда ҳам аҳолини помидор, бодринг, болғар қалампири, лимон, мандарин каби ноз-неъматлар билан таъминлашаяпти. Иссиқхонада картошка ўстириб ҳаммадан илгари бозорга чиқараётганлар сони ҳам бармоқ билан санарли эмаслиги кишини қувонтиради. Сиз суратда кўриб турган ёшлар “Халқобод” маҳалласида истиқомат қилишади. Улар оиладаги катталардан эртачи сабзавот етиштириш сирини ўрганишган ва астойдил меҳнатлари эвазига бунёд қилинган ҳосил чўғидан ўзлари ҳам мамнун

Икром АМИРҚУЛОВ
суратга олган

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг