Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Томорқадаги узумзор

Томорқадаги узумзор

Кўпчилик оилаларнинг даромад манбаи томорқадан. Биламиз, аҳолининг асосий қисми томорқасида картошка, пиёз, помидор ва бошқа сабзавот экинларини экишади ва оила аъзоларининг шу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондиришади. Узун туманида яшовчи кекса отахон Умаржон Иминов эса эсини танигандан бери меваларнинг шоҳи — узум етиштириш билан шуғулланади. Айниқса у киши ток парвариши бўйича  жуда уддабурон. Узумчилик бўйича бой тажриба тўплаган Умаржон ота 15 сотихли томорқасида токнинг тўрт хил навини парваришлаяпти. Бу навларни Умаржон ота кўп бор синовдан ўтказган ва мўл ҳосил беришини инобатга олиб, томорқасини тўлдириб ўтқазган. Токларнинг бир бош узуми бир килограммдан ортиқ тош босади.

Шуни айтиш керакки, кекса отахон сахий инсон. Узум пишиғида биринчи галда қўшниларига, маҳалладаги кам таъминланган оилаларга улашади. Қолганини эса харидорларнинг ўзи олиб кетади. Умаржон Иминовдан узумчилик сирларини ўрганиб, тажрибали боғбон бўлганлар жуда кўпчилик. Бугун Умаржон отага ҳавас қилиб кўп оилалар томорқаларини узумзорга айлантирганлар. Уларга энг сара узум кўчатларини Умаржон ота ҳамон тортиқ этиб туради.

Айни пайтда Умаржон отанинг томорқа боғида узумлар ғарқ пишган.

С. ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan