Бош саҳифа / Жамият / Томорқа — қўшимча даромад манбаи

Томорқа — қўшимча даромад манбаи

— Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони айни вақтда қабул қилинди, — дейди Термиз тумани фуқароси Ҳофиз Раҳматов биз билан суҳбатда. — Нега деганда ушбу ҳужжатга мувофиқ энди ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилади…

Дарвоқе, Ҳофиз Раҳматов томор- қасида ишлаб кам бўлмаяпти. Улар оила аъзолари билан ҳар йили томорқага турфа зироатлар ўстириб, миллион-миллион сўм даромад кўришаяпти. Айниқса, Ҳофиз ака узум етиштиришга қизиқади. Ҳовлисига киришдаги уйнинг орқа томонидаги бир парча ерга ҳам қарийб 30 туп ток ўстириб, яхшигина ҳосил олмоқда. Томорқанинг асосий қисмида мевали дарахтлар ўстирилаётир. Ҳофиз ака ҳар йили ток қаламчаларини кўпайтириб ҳам яхшигина даромад қилаяпти. Оила аъзолари 8 нафар, лекин ҳеч бири унимиз етмаяпти, бунимиз етмаяпти деб маҳалладагиларга ёки туман раҳбарларига арз қилишмайди. Турмуш ўртоғи Муҳаббат Диёрова, ўғиллари Отабек ва Улуғбек, келини Азиза Бегматова ҳаммаси ҳамжиҳатликда томорқада меҳнат қилиб, фаровон турмуш кечиришаяпти. Уларга ҳамма ҳавас қилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE